ТОШКЕНТ, 7 ноя – Sputnik. Sputnik матбуот марказида МДҲ мамлакатлари касаба уюшмалари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва тажриба алмашишга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Тадбир 10 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 13:00 да бошланади.
Иштирокчилар:
Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси бош котиби, Россия Давлат думаси депутати Виктор Пинский;
Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси бош котиби ўринбосари Маргарита Усова.
Анжуманда экспертлар ижтимоий шерикликни ривожлантиришда касаба уюшмаларининг роли, замонавий муаммолар, бандлик ва меҳнат муҳофазаси соҳасидаги илғор тажрибалар ҳамда халқаро ҳамкорликнинг асосий йўналишларини муҳокама қилишади.
Иштирок этиш учун журналистлар таклиф этилади. Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун:
Телефон: +998 97 190 71 78
Telegram: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери: Алишер Акимбаев