Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Командир Лаврик: Купянск ҳафта давомида озод қилинади

Шаҳарнинг озод қилиниши Россия ҳарбийларига Харьков вилоятининг ғарб томони сари олға бориш имкониятини беради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. Купянск яқин ҳафта давомида озод қилинади. Бу ҳақда РИА Новостига Россия Қуролли кучлари ҳужумчи отрядининг “Лаврик” чақирув белгиси бўлган командири маълум қилди.
“Ишончим комилки, яқин ҳафта ичида шаҳар тўлиқ озод қилинади. Ҳамманинг кайфияти жанговар, вазифани бажарамиз”, - деди ҳарбий.
Унинг сўзларига кўра, россиялик ҳарбийлар шаҳарда Оскор дарёнинг ўнг қирғоғи бўйлаб олға ҳаракат қилмоқда. 130 тага яқин бинони озод қилиш қолган, холос.
26 октябрь куни Россия Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов президент Владимир Путинга “Ғарб” қўшинлари гуруҳи Оскол дарёси орқали кечиш ўтишни ўз қўлига олгани ва Купянскни қуршовга олганини маълум қилган эди.
Купянск – Украина армияси мудофааси учун Харьков вилоятининг шарқий қисмидаги асосий шаҳарлардан бири. Шаҳар уни икки қисмга ажратувчи Оскол дарёси устида жойлашган. Шаҳарнинг озод қилиниши Осколни кечиб ўтиб, Харьков вилоятининг ғарб томони сари олға бориш имкониятини беради.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
"Ахмат" командири: Украина армияси тинч аҳолидан тирик қалқон сифатида фойдаланмоқда