Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ ва БАА денгиз орқали ташишларни ривожлантиришни муҳокама қилмоқда

Вазирлар логистика соҳасидаги ҳамкорлик ва транспорт йўлакларини яратиш масалалари Абу-Дабида муҳокама қилишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ўртасида 2025 йилда имзоланган Иқтисодий шериклик тўғрисидаги битим ЕОИИ – БАА форматида стратегик шериклик ва ишларни мустаҳкамлаш учун мустаҳкам пойдевор яратмоқда, деди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошев.
Абу-Дабидаги ADIPEC энергетика форуми доирасида Кожошев БАА энергетика вазири Суҳайл Муҳаммад ал Мазруи билан учрашди.
ЕИК вазирининг таъкидлашича, бундай шерикликнинг энг муҳим устувор вазифалари логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва халқаро транспорт йўлаклари, рақамли транспорт йўлаклари ва кластерларини яратишдир.
Учрашувда вазирлар “Шимол-Жануб” йўлагининг аҳамияти ортиб бораётгани ҳамда БАА портларига ва ортга, ЕОИИ мамлакатларига денгиз орқали ташиш масалаларига тўхталиб ўтишди.
Кожошев “AD Ports Group” ва ЕИК ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатни имзолаш ҳақида ҳам гапирди.
“Бу бизнинг транспорт соҳасидаги тўлиқ ҳамкорлигимизни, жумладан, электрон ҳужжат айланмасидан фойдаланишни тезлаштириш, илғор рақамли тизимларни яратиш ва уларни учинчи мамлакатлар тизимлари билан интеграция қилишни бошлайди”, - деди ЕИК вазири.
Шунингдек, томонлар ЕИК ва БАА ўртасида муқобил ва қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш ва иқлим кун тартиби бўйича тажриба ва энг яхши амалиётларни алмашиш масалаларини муҳокама қилишди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Давидов: божхонада жорий этилаётган рақамли технологиялар ЕОИИда савдони жадаллаштиради