ТОШКЕНТ, 5 ноя – Sputnik. Sputnik мультимедиа матбуот марказида 6 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 13:00 да Ўзбекистонда транспорт воситаларини бошқариш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Иштирокчилар:
Зоир Йўлдошев — ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот котиби;
Рамиль Валатов — ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ЙҲХБ Ахборот хизмати бош мутахассиси муҳаррири.
Анжуманда Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 25 октябрдаги 676-сонли қарори доирасида йўл ҳаракатини бошқариш самарадорлигини ошириш, иштирокчилар хавфсизлигини таъминлаш, рақамли ечимларни жорий этиш ва маъмурий механизмларни такомиллаштиришга қаратилган асосий қоидалар муҳокама қилинади.
Иштирок этиш учун журналистлар таклиф этилади. Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун:
Телефон: +998 97 190 71 78
Telegram: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери: Алишер Акимбаев