Шанхай кўргазмаси: Ўзбекистон тўқимачиликдан туризмгача ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда

Ўзбекистон кўргазмада “Made in Uzbekistan” бренди остида иштирок этиб, миллий маҳсулотларини Хитой бозори ва халқаро ҳамкорларга кенг намойиш этмоқда
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 ноя – Sputnik. Дунёдаги энг йирик импорт кўргазмаси — "China International Import Expo" Ўзбекистон миллий павильонида тўқимачилик ва ҳунармандчилик маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат, туризм ва маданият йўналишлари намойиш этилмоқда.
Кўргазма Хитой Савдо вазирлиги ва Шанхай шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, унинг асосий мақсади — халқаро савдо алоқаларини мустаҳкамлаш ва инновацион маҳсулотларни Хитой бозорига олиб киришдир.
CIIE — фақат импортга ихтисослашган ягона халқаро кўргазма ҳисобланади. Жорий йилги тадбирда 150 тадан ортиқ давлат ва минтақадан 3 400 тадан зиёд компания иштирок этмоқда. Техника, автомобилсозлик, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат каби йўналишлардаги замонавий ишланмалар ҳам кенг намойиш этилмоқда.
"ASEAN Arts & Crafts Bazaar"да илк бор Ўзбекистон стенди очилди