Тошкентда Беларусь маданияти кунлари бошланди

Тадбир доирасида Беларусь хори, фольклор гуруҳлари, кино кунлари ва амалий санъат кўргазмалари ташкил этилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 ноя – Sputnik. Тошкентда 4–6 ноябрь кунлари концерт дастурлари, амалий санъат ва музей ашёлари кўргазмалари, Беларусь кино кунлари каби тадбирларни ўз ичига олган Беларусь маданияти кунлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирларда қатнашиш учун Беларусь маданият вазири Р.Чернецкий бошчилигидаги делегация, Г.Ситович номидаги Беларусь Миллий академик халқ хори, “Купалинка” фольклор гуруҳи, “Чистый голос” вокал гуруҳи, “Белые росы” ансамбли ва Беларусь халқ артистларидан иборат ижодий гуруҳ Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Шунингдек, Ўзбекистонда яшовчи беларус миллати вакиллари билан учрашув ва давра суҳбатлари, буюк беларус шоири Якуб Коласни ёд этиш маросими ташкил этилиши режалаштирилган.
Хусусан, Беларусь кино кунлари доирасида 4 ва 5 ноябрь кунлари “Классная”, “Время вернуться”, “Культурный код”, “Киношники” ва “Чёрный замок” фильмлари намойиш этилади.
Ўзбекистон–Беларусь таълим форумида 30 тага яқин ҳамкорлик битими имзоланди