Озиқ-овқат етиштирувчиларга имтиёзли кредит ва электр энергияси учун компенсация берилади

Ўзбекистонда экин етиштирувчи тадбиркорларга имтиёзли кредит, энергия харажатлари компенсацияси ва фоизларнинг бир қисми давлат томонидан қоплаб берилади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 ноя – Sputnik. Озуқабоп ва мойли экинларни етиштириш харажатларини молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 12 фоиз ставкада 12 ой муддатга имтиёзли кредитлар ажратилади. Бу ҳақда президентнинг ПҚ–322-сонли қарорида белгиланди, деб хабар берди “Ҳуқуқий ахборот” Telegram канали.
Шунингдек, қарорга кўра 2025 йил 1 ноябрдан 2030 йил 31 декабргача “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан Кредит фоиз харажатларини компенсация қилиш жамғармаси ҳисобидан белгиланган йўналиш ва шартлар бўйича тадбиркорларга қуйидагилар қоплаб берилади:
— Марказий банк асосий ставкасининг 2 баробаридан ошмаган миқдорда миллий валютада ажратиладиган кредитларнинг асосий ставкадан 4 фоиз банддан юқори, бироқ 10 фоиз бандгача бўлган қисми (яъни, ҳозирда 18 фоиздан 24 фоизгача бўлган қисми давлат томонидан тўлаб берилади, тадбиркор фақат 18 фоизини тўлайди);
— хорижий валютада ажратиладиган кредитларнинг 8 фоиздан юқори, бироқ 4 фоиз бандгача бўлган қисми (яъни, кредит фоизи 8 фоиздан 12 фоизгача бўлган тақдирда ҳам тадбиркор фақат 8 фоизигача тўлайди).
Шунингдек, 2026 йил 1 январдан озуқабоп ва мойли экинларни етиштирувчи субъектларга маҳсулот етиштиришда суғориш тадбирлари учун ўз балансидаги насос агрегатлари сарфлайдиган электр энергияси харажатларининг 50 фоиз қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади
Қишлоқ хўжалиги ерлари ижара ҳуқуқини гаровга қўйиб кредит олиш мумкин