ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Россия Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, Восток кучлар гуруҳи Запорожье вилоятидаги Красногорское учун жанг пайтида бир неча километр олдинга силжиди.
"Ҳужум натижасида душман кўп сонли шахсий таркиби ва зирҳли техникасини йўқотди. Восток кучлар гуруҳи бўлинмалари бир неча километр олдинга силжиб, ўз муваффақиятларидан янада фойдаланиш имконини берадиган янги позицияларни эгаллади", деди вазирлик.
Россия қўшинлари Красногорскоени озод қилди
© Sputnik
Вазирликнинг таъкидлашича, 5-гвардия қўшма қуролли армиясининг 60-алоҳида моторли милтиқ бригадасининг ҳужум бўлинмалари Красногорское устидан назоратни ўрнатди. Улар Украина Қуролли Кучларининг мустаҳкамланган позицияларини тозалашни якунладилар.
Мудофаа вазирлиги ушбу қишлоқнинг озод қилинганини 30 октябрь куни эълон қилди.