Тошкентда МДҲ бандлик вазирлари меҳнат ва ижтимоий ҳимоядаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкентда бўлиб ўтган МДҲ Маслаҳат кенгаши йиғилишида меҳнат ва ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 окт – Sputnik. Тошкент шаҳрида МДҲга аъзо давлатларнинг меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича Маслаҳат кенгаши аъзоларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бу йил Маслаҳат кенгашига илк бор Ўзбекистон раислик қилди.
Тадбирда МДҲ давлатлари вазирлик ва идоралари вакиллари билан бир қаторда, МДҲ Ижроия қўмитаси, Парламентлараро Ассамблея, Давлатлараро статистика қўмитаси, Бутунжаҳон касаба уюшмалари конфедерацияси ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам иштирок этди.
Йиғилишда меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш ва янги ташаббусларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Маслаҳат кенгаши 1992 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг таркибига Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон меҳнат вазирлари киради.
Янги тизим: ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари Ижтимоий ҳимоя жамғармаси орқали тўланади