ТОШКЕНТ, 31 окт – Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, суҳбат давомида мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг барча йўналишларида барқарор ривожланиб бораётган ижобий суръатлар муҳокама қилинди.
Саидов Венгриянинг Ўзбекистонни доимий қўллаб-қувватлаётганини ҳамда икки ва кўп томонлама форматларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга бўлган умумий интилишни юксак баҳолашини таъкидлади.