ТОШКЕНТ, 31 окт – Sputnik. Sputnik мультимедиа матбуот марказида Россия ва Ўзбекистон маданий алоқаларини мустаҳкамалашга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Тадбир 4 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 15:00 да бошланади.
Иштирокчилар:
Россия театр санъати институти (ГИТИС) ректори Григорий Заславский;
Росструдничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ирина Старосельская;
Ўзбекистон Маданият таълими маркази директори Алишер Джамалдинов.
Ўзбекистонда 2-8 ноябрь кунлари учинчи марта “Тўрт қалб” халқаро театр учрашувлари бўлиб ўтади.
Тадбир давомида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги гуманитар ва маданий ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари, қўшма театр ва таълим ташаббуслари, санъат, кадрлар тайёрлаш ва ижодий алмашинув соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари ёритилади.
Тадбирга журналистлар таклиф этилади. Қуйидаги алоқалар орқали рўйхатдан ўтиш мумкин:
Телефон: +998971907178
Telegram: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери Алишер Акимбаев.