"Сўзана тушда ва ҳаётда" кўргазмаси: уч рассом, уч йўналиш — фото

Ҳар бир ҳудуднинг сўзаналари ўзига хос услуб ва рамзларга эга.Кўргазма уч нафар ижодкор аёлнинг асарларини бирлаштиради.
Sputnik
Наврўз боғида "Сўзана тушда ва ҳаётда" номли кўргазмаси очилди. Бу кўргазма томошабинни ўзбек халқининг беназир бадиий дунёсига, ҳар бир ипида тарих, маъно ва ҳиссиёт жамланган санъат оламига чорлайди.

Сўзана — юракдан чиққан тил

Сўзана бу оддий безак эмас. У — аёлларнинг асрлар давомидаги ҳис-туйғулари, орзулари ва ориятларини ифода этган нафосат тили. Ҳар бир ҳудуднинг сўзаналари ўзига хос услуб ва рамзларга эга: кимдир катта геометрик шакллар орқали фикрини айтса, бошқалар нозик гул нақшлари билан ҳиссиётни ифода этади.
Ранглар, чизиқлар ва композициялар орқали бахт, муҳофаза, фаровонлик ва муҳаббат ҳақидаги орзулар ифодаланган. Шу боис сўзана — нафақат безак, балки она ва қизлар қалбидан чиққан муқаддас тимсоли.

Уч рассом — битта илҳом

Кўргазма уч нафар ижодкор аёлнинг асарларини бирлаштиради. Уларини нафақат ижодий йўналиш, балки талабалик йилларидан бошланган самимий дўстлик ҳам боғлайди:
Феруза Алиева — ипакдаги нақш,
Лола Новкович — графика,
Наталья Ялишева — чинни безаги.
Уларнинг ижодий ҳамкорлиги — бу анъана ва замонавий тафаккурнинг мулоқоти. Рассомлар сўзана мотивларини янги шаклларда намоён этадилар: гўзал асарлар, аксессуарлар, чой сервислари, зеб-зийнатлар ва интерьер буюмларида.

"Мен учун сўзана — бу шунчаки нақш эмас. Унинг чизиқларида мен вақт нафасини ва авлодлар овозини ҳис қиламан. Ҳар бир тикиш гўё тарихни, қўллар иссиқлигини ва орзулар кучини сақлаб туради. Мато устидaги гуллар ва қуёшлар мен учун нур ва ҳаёт рамзи, ички оламни беқиёс осмон билан боғловчи туморлардир. Сўзанани ўз ишларимга қўшганимда, мен ўтмиш ва ҳозирни бирлаштираётгандек бўламан. Орнаментлар маданият билан шахсий қарашим ўртасида кўприкка айланади. Шу шаклларда мен илҳом, ҳамоҳанглик ва гўзалликнинг абадий яшашига ишонч топаман. Гўзаллик шундаки, у биз уни кўраётган ва авлоддан авлодга етказаётган эканмиз, у доимо яшайди", — дейди рассом Лола Новкович Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида.

Анъанадан илҳомланган замонавий санъат

"Сўзана тушда ва ҳаётда" кўргазмаси — бу нафақат экспозиция, балки маданий саёҳат. Бу ерда ўтмиш ва бугун учрашади, миллий мерос замонавий услубда қайта жонланади.
Кўргазмада қуйидагилар тақдим этилади:
сўзана асосида яратилган расмлар ва тўқима паннолар,
коллекцион чой сервизлари,
муаллифлик зеб-зийнатлар ва аксессуарлар,
интерьер буюмлари: шамлар, ойна ва ёриткичлар, мебеллар.
Бу кўргазмада сўзана аёл қалбининг рамзи ва миллий руҳнинг ифодаси сифатида янги ҳаёт касб этади.
Sputnik фототасмасида "Сўзана тушда ва ҳаётда" кўргазмаси фототўпламини томоша қилинг.
1 / 17

Феруза Алиева — ҳар бир бўёқ зарбаси билан матога нур, ҳаракат ва ҳамоҳанглик ҳиссини бағишлайдиган ҳайратомуз ипак нақшларини яратадиган рассом.

2 / 17

"Сўзана тушда ва ҳаётда" кўргазмаси.

3 / 17

Феруза асарларининг ҳар бири — нур, ранг ва ҳаракат уйғунлиги. Унинг ижодида мато илҳом нафасига айланиб, жонланади.

4 / 17

Феруза Алиеванинг ипакдаги нақшлари.

5 / 17

Уч рассомни нафақат қўшма лойиҳалар, балки талабалик йилларида бошланган кўп йиллик дўстлик ҳам бирлаштиради.

6 / 17

Лола Новкович ижоди — миллий орнамент ва шахсий бадиий тафаккур уйғунлигидир.

7 / 17

Лола Новковичдан — чизиқлар ва туйғулардаги сўзана.

8 / 17

Лола Новковичдан — графикадаги сўзана

9 / 17

Сўзанадан илҳомланган графика.

10 / 17

Лола Новкович ижоди — бу рамзлар оламига саёҳат, у ерда орнаментлар чизиқ ва нур поэзиясига айланади.

11 / 17

Уч рассомнинг фотосуратлари.

12 / 17

Наталья Ялишеванинг асарларида эса ҳар бир чинни буюмига ўзига хослик бағишланиб, ҳақиқий санъат асарига айланади.

13 / 17

Наталья Ялишева: чинни безак санъати.

14 / 17

"Сўзана тушда ва ҳаётда" кўргазмаси.

15 / 17

Наталья Ялишева маҳорат ва илҳомни ҳар бир жиҳатда намоён этади.

16 / 17

"Сўзана тушда ва ҳаётда" кўргазмаси.

17 / 17

"Сўзана тушда ва ҳаётда" кўргазмаси.