Саидов Озарбайжон ташқи ишлар вазири билан учрашув ўтказди

Томонлар савдо, транспорт ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Озарбайжон халқларини бирлаштирувчи умумий тарих, тил ва қадриятларга асосланган дўстлик, ўзаро ҳурмат ва ишонч ришталари изчил мустаҳкамланаётгани таъкидланди.
Томонлар савдо, транспорт, энергетика, таълим ва маданий алмашинув соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Шунингдек, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш йўлида мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга келишиб олинди.
Ўзбекистон ва Грузия ташқи ишлар вазирлари музокаралари бўлиб ўтди