Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИда 2025-2034 йилларда агросаноат мажмуасини ривожлаштириш прогнозлари маъқулланди

Ҳужжат қишлоқ хўжалиги тармоқларида қисқа ва узоқ муддатли прогнозларни шакллантиришга имкон беради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. ЕИК ҳайъати йиғилишида Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) 2025-2034 йилларда агросаноат мажмуасини ривожлантириш прогнозлари маъқулланди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати хабар берди.
Улар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг иқтисодий ривожланишини ва аъзо давлатларнинг асосий қишлоқ хўжалиги-озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланиш бозорини 2034 йилгача акс эттиради.

"Прогнозлар Иттифоқ мамлакатларининг агросаноат мажмуасининг ривожланиш тенденцияларини, шунингдек, уларнинг салоҳиятли ишлаб чиқариш ва истеъмол жойларини баҳолашга имкон беради. Узоқ муддатли прогнозлар ЕОИИ давлатларининг агросаноат мажмуи ривожланишини прогноз қилиш методологиясига мувофиқ тайёрланган", - дейилади хабарда.

2020 йилда тасдиқланган ҳужжат қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг иқтисодий ривожланиши прогнозини ва икки йилда бир марта кўрсаткичларни тўғрилаган ҳолда беш ва ўн йил давомида асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан фойдаланиш бозорини шакллантиришга имкон беради.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Мишустин: Россия ЕОИИ, МДҲ, БРИКС ва ШҲТ бозорларига экспортни кенгайтирмоқда