ТОШКЕНТ, 29 окт – Sputnik. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ЮНЕСКО Бош конференциясида иштирок этиш учун Самарқандга ташриф буюрган Грузия ташқи ишлар вазири Мака Бочоришвили билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг турли йўналишларини қамраб олган самарали ва мазмунли музокаралар олиб борилди.
Мулоқот чоғида минтақалараро транспорт боғлиқлигини кучайтириш, ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш, маданият ва ўзаро манфаатли бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.