Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Туркия Россия ва Украина музокаралари қайта тикланиши ҳақидаги саволга жавоб берди

Туркия маълум қилишича, Истанбул Россия–Украина музокараларини қабул қилишга тайёр, лекин жараёнда янгиланиш йўқлиги айтилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Истанбулда Россия ва Украина делегациялари ўртасидаги музокаралар жараёнини қайта тиклаш масаласида ҳозирча силжиш йўқ. Бу ҳақда РИА Новостига Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған маъмурияти маълум қилди.

"Йўқ, ҳозирча музокаралар қайта тикланишини кўрсатадиган ҳеч қандай жараён кузатилмаяпти. Биз уларни қабул қилишга тайёрлигимизни бир неча бор билдирганмиз", - деди маъмурият вакили РИА Новостининг музокаралар тикланиши эҳтимолига изоҳ бериш илтимосига жавобан.

Таъкидланишича, Истанбулда Россия ва Украина тўғридан-тўғри музокараларнинг уч раундини ўтказган. Улар натижасида асирлар алмашинуви амалга ошган, Россия ҳалок бўлган украиналик ҳарбийларнинг жасадларини қайтарган, шунингдек, можарони ҳал этиш бўйича меморандум лойиҳалари алмашилган.
Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва Украина билан сиёсий тартибга солиш масалаларини муҳокама қилишга тайёрлигини билдирган, аммо Истанбулда илгари сурилган таклифларга Киевдан жавоб йўқлигини қайд этган эди. Шу билан бирга, Владимир Зеленский Россия президентининг музокаралар учун Москвага келиш таклифини рад этгани айтилган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Истанбул музокаралари жараёни Киев айби билан тўхтаб қолган – Песков