ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Минск шаҳрида бўлиб ўтаётган Евроосиё хавфсизлиги бўйича учинчи халқаро анжуманда нутқ сўзлади.
Асосий баёнотлар:
НАТОнинг кенгайиши бир дақиқага ҳам тўхтамаяпти;
Ғарб катта Европа урушига тайёргарликни яширмаяпти;
Арктикада НАТОнинг фаоллашгани хавотирга солмай қўймайди, бу ҳудуд тинч бўлиши шарт;
Москва умид қиладики, АҚШ президенти Дональд Трамп Украинадаги можарони аввалгидай Аляскадаги учрашув асосида ҳал қилишга интилади;
НАТО мамлакатлари раҳбарияти АҚШНи Украинадаги можарони тартибга солиш ғоясидан воз кечишга ундамоқда;
Россиянинг НАТО ва ЕИ мамлакатларига ҳужум қилиш нияти йўқ, Москва буни бўлажак хавфсизлик кафолатларида мустаҳкамлайди;
Хавфсизлик архитектураси асосларига путур етказиб, НАТО Тинч океанида ўзига жой ажратиб олишга интилмоқда, уларнинг мақсади – Хитойни ушлаб туриш ва Россияни яккалаш;
Украинадаги тинчликка ёндашувлар АҚШ таклифлари асосида ишлаб чиқилган;
Россия Евроосиёни НАТОнинг отамерос мулкига айлантиришга қарши;
НАТО ва ЕИ элиталари билан мулоқот истиқболлари кўринмаяпти.