Япония Самарқанд яқинида 1,4 млрд долларлик қуёш энергетикаси лойиҳасини амалга оширади

Маълум қилинишича, янги станциялар қуввати 1000 МВтни ташкил этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) хусусий компаниялар билан биргаликда Ўзбекистонда қуёш электр станциялари ва энергия сақлаш батареяларини бирлаштирган мажмуа қурилишига қарийб 1,45 миллиард доллар сармоя киритади. Бу ҳақда "Nikkei Asia" портали хабар берди, дея ёзади РИА Новости.
Қайд этилишича, янги станциялар қуввати 1000 МВтни ташкил этиб, мамлакатда қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариш бўйича энг йирик лойиҳага айланади. Иншоотлар Самарқанд шаҳри яқинида барпо этилади.

Лойиҳада JBIC билан бирга Саудиянинг "ACWA Power" компанияси, Япониянинг "Sumitomo Mitsui" ва "Norinchukin Bank" банклари ҳамда энергетика компаниялари қатнашмоқда.

Аввалроқ мамлакат Тошкентда янги халқаро аэропорт қурилишига қарийб 1 миллиард доллар сармоя йўналтираётгани, шунингдек, сентябрда Япония компаниялари вакиллари — "Sumitomo Corporation", "Toyota" ва "Mitsubishi" билан ҳамкорликни ривожлантириш муҳокама қилингани маълум қилинган эди.
Саудия компанияси Самарқандда газ-поршенли ИЭС қуради