Рақамли геология: Колорадо билан Компетенциялар маркази яратилади

Сунъий интеллект ва рақамли технологиялар геологияда қидирув ишларини тезлаштириб, истиқболли конларни аниқлашни кучайтиради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев геология соҳасига илғор халқаро тажриба ва компетенцияларни жорий этиш юзасидан тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Дунё тажрибаси сунъий интеллект ва замонавий геофизик усуллар ёрдамида қидирув ишлари қийин бўлган ҳудудларда ҳам янги конларни аниқлаш мумкинлигини кўрсатмоқда.
Шу муносабат билан халқаро ҳамкорлар, жумладан кон-геология соҳасида дунёда илғор бўлган АҚШдаги Колорадо кончилик мактаби билан биргаликда илмий-тадқиқот ва амалий ишланмаларни бирлаштирувчи Компетенциялар марказини ташкил этиш таклиф этилди.
Марказ рақамли ечимлар, сунъий интеллект ва аэро-геофизик технологияларни жорий этиб, маълумотлар таҳлиллари ва тадқиқотлар интеграцияси орқали истиқболли конларни аниқлашни тезлаштиради.
Президент таклифларни маъқуллаб, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва янги технологиялар асосида истиқболли майдонларни ўзлаштириш бўйича топшириқлар берди..
Ўзбекистон компаниялари Афғонистонда углеводород қазиб олишга лицензия олди