"Юрак уриши" — замонавий ўзбек санъатининг янги нафаси - фото

Самарқандлик рассомлар Нуриддин Исаев ва Аҳмад Исоев асарларидан иборат "Юрак уриши" кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Sputnik
2025 йил 24 октябр куни Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида "Юрак уриши" номли кўргазма очилди. Экспозиция 24 ноябргача давом этади. Тадбир Самарқанд рассомлик мактабининг янги авлод вакиллари — Нуриддин Исаев ва Аҳмад Исоев ижодига бағишланган.
Лойиҳа замонавий тафаккур билан миллий анъаналар уйғунлигини намоён этиб, инсоннинг руҳий дунёси ва вақт мавзусини янги ранглар орқали очиб беради.
Нуриддин Исаевнинг асарларида ранг ва шаклга бўлган нозик ҳис, фалсафий талқин ва метафорик образлар уйғунлашади. Унинг 36 та асарида вақт ва хотира мавзуси орқали ўтмиш ва ҳозирги кун мулоҳазаси ифодаланган. Рассом ранг орқали ҳаёт ритмини, Шарқнинг руҳий жиҳатини ва ички гўзалликни ёрқин акс эттиради.

"Мен учун ижод — кислород каби. Агар бир кун ёки ҳатто бир соат ижод билан шуғулланмасам, кечқурун ўзимни кунни беҳуда ўтказгандек ҳис қиламан. Агар менга ўтмишда ёки ҳозирги кунда яшаган ҳар қандай рассомнинг устахонасини кўриш имкони берилганида, мен мексикалик рассом Руфино Тамаёни танлаган бўлардим. Болалигимизда уйимизда унинг ижодига бағишланган альбом бор эди, у мени жуда ёшлигимдан илҳомлантирган", – дейди Нуриддин Исаев.

Аҳмад Исоев эса инсон ҳис-туйғуларини абстракт шакл ва ранг орқали талқин этади. Унинг 31 та асарида рангнинг эмоционал энергияси, инсон ва табиат ўртасидаги уйғунлик, шунингдек, ички дунёнинг руҳий қирралари тасвирланган.

"Шунақа рассомлар борки, йиллар давомида бир хил услубда ишлайди, умуман эксперимент қилмайди — менимча, бу жуда зерикарли. Чунки агар рассом изланмаса, у ривожланмайди. Ижодда янгилик бўлмаса, у бир нуқтада тўхтаб қолади. Мен учун эса ҳар бир асар — янги босқич, янги изланиш. Ижод мен учун шифо — устахонамга кирсам, барча ташвишлар йўқолади. Ҳар бир картина мени бошқа оламга олиб киради, гўё вақт тўхтайди. Мен истайман, томошабин асаримни қалби билан ҳис қилсин", - дейди Аҳмад Исоев.

"Юрак уриши" кўргазмаси томошабинни замонавий ўзбек санъатидаги янги изланишларга чорлайди. У нафақат рассомлар ижодининг самараси, балки илҳом ва хотиржамлик бахш этувчи бадиий мулоҳазадир.
Sputnik фототасмасида "Юрак уриши" кўргазмаси фототўпламини томоша қилинг.
1 / 19

Самарқандлик рассомлар Нуриддин Исаев ва Аҳмад Исоев асарларидан иборат "Юрак уриши" кўргазмаси.

2 / 19

Самарқандлик рассомлар Нуриддин Исаев ва Аҳмад Исоев асарларидан иборат "Юрак уриши" кўргазмаси.

3 / 19

Аҳмад Исоев "Танлов".

4 / 19

"Юрак уриши" кўргазмаси меҳмонлари.

5 / 19

Аҳмад Исоев "Cадосиз овоз".

6 / 19

"Юрак уриши" кўргазмаси.

7 / 19

Ахмад Исоев "Бўйдоқ".

8 / 19

Аҳмад Исоев "Сокинлик орамизда".

9 / 19

"Юрак уриши" кўргазмаси.

10 / 19

Аҳмад Исоев "Икки жон бир танада".

11 / 19

Кўргазма меҳмони.

12 / 19

Нуриддин Исаев "Эщакда".

13 / 19

"Юрак уриши" кўргазмаси.

14 / 19

Нуриддин Исаев "Йиғилиш".

15 / 19

Нуриддин Исаев картинаси ёнида.

16 / 19

Нуриддин Исаев "Қадимий от нафаси".

17 / 19

Кўргазма меҳмони.

18 / 19

Нуриддин Исаев "Эски шахар".

19 / 19

Хотира учун фотосурат.