Тошкент вилояти шифокорлари Москвада малака оширади

Тошкент вилоятининг неонатолог ва акушер-гинекологлари Москвага бориб, эрта туғилган ва туғма касалликка чалинган чақалоқларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича малака оширади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 окт – Sputnik. Москва вилояти билан имзоланган манзилли меморандум доирасида Тошкент вилояти тиббиёт ходимларининг навбатдаги гуруҳи тажриба алмашиш мақсадида Москвага жўнаб кетди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мутахассислар ҳамкорлик доирасида Москвадаги нуфузли тиббиёт муассасалари фаолияти билан танишиб, тажриба алмашишади.

Улар эрта туғилган чақалоқларни даволашнинг инновацион усуллари, туғма касалликка чалинган кам вазнли чақалоқларга тиббий ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш бўйича малака оширишади.

Ўқув-амалий машғулотларда вилоят Кўп тармоқли тиббиёт маркази, Бекобод, Ангрен, Олмалиқ, Нурафшон шаҳарлари ҳамда Қуйи Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Қибрай ва Оҳангарон туманларидан неонатолог ва акушер-гинеколог шифокорлар иштирок этмоқда.
Тиббиёт соҳасидаги мазкур ҳамкорлик дастури жорий йилнинг 8 ноябригача давом этади.
Қозоғистон жарроҳлари Ўзбекистонда 17 та мураккаб операция ўтказишди