ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ички ишлар ходимлари ва фахрийларни касб байрами билан табриклади.
Президент табрик сўзини байрам муносабати билан ташкил этилган тантанали маросимда Шерзод Асадов ўқиб зшиттирди.
Президент табрик сўзини байрам муносабати билан ташкил этилган тантанали маросимда Шерзод Асадов ўқиб зшиттирди.
"Ҳурматли ички ишлар тизими ходимлари, муҳтарам фахрийлар! Сиз, азизларни 25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман", - деб бошланади табрик сўзи.
Шундан сўнг давлат раҳбари сўнгги йилларда ички ишлар органлари соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида айтиб ўтган.
Сотрдникам МВД вручили награды и зачитали поздравление президента
© Пресс-служба президента Узбекистана узбе
Хусусан, "маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш”, “тезкор ёрдам” тизими, мигрантлар ва ёшлар билан ишлаш бўйича алоҳида ташкилий-профилактик механизмлар шакллантирилди.
“Хавфсиз шаҳар” ягона платформаси ва 20 дан ортиқ янги ахборот тизимлари ишга туширилди. “Ягона мигрант” ахборот базаси ёрдамида узоқ вақт хорижда юрган шахслар билан манзилли ишлаш тизими йўлга қўйилди.
Сотрдникам МВД вручили награды и зачитали поздравление президента
© Пресс-служба президента Узбекистана узбе
Шундан сўнг президент ИИВ ходимларига тинчлик йўлидаги садоқатли ва фидокорона хизматингиз учун миннатдорлик билдириб уларни байрам билан яна бир бор табриклади.
Сизларни бугунги шукуҳли байрам билан яна бир бор чин дилдан табриклаб, барчангизга мустаҳкам соғлик, хонадонларингизга тинчлик ва фаровонлик, масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман."
Эслатиб ўтамиў, Шавкат Мирзиёев 24 октябрь куни 26 нафар ички ишлар органлари ходимларини мукофотлаш ҳақида фармонни ҳам имзолаган эди.