Ўзбекистон спортчилари Осиё ёшлар ўйинларида яна 4 та медалга сазовор бўлишди

Ўзбекистон спортчилари III Осиё ёшлар ўйинларининг навбатдаги кунида енгил атлетикада 1 олтин, 2 кумуш ва 1 бронза медални қўлга киритди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Ўзбекистон делегацияси Баҳрайнда бўлиб ўтаётган III Осиё ёшлар ўйинларида навбатдаги медалларга сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.
23 октябрь куни ўтказилган енгил атлетика беллашувларида шоҳсупага кўтарилган ўзбекистонлик спортчилар:
Олтин медаль:
Назмина Раҳимжонова (1500 метр)
Кумуш медаль:
Муҳаммадазиз Носиров (босқон улоқтириш)
Шаҳзодбек Холмуродов (уч ҳатлаб сакраш)
Бронза медаль:
Шодиёна Раҳмонова (100 метрга тўсиқлар оша)
Бугун навбатдаги кун беллашувлари бўлиб ўтади. Унда ўзбекистонлик спортчилар бокс, муай-тай, аралаш жанг санъати турлари, таэквондо WT, енгил атлетика, волейбол, футзал, гандбол, велоспорт ва от спорти бўйича баҳс олиб боришади.
Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик курашчилар кумуш ва бронза медаль олди