Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИда халқаро юк ташиш масалалари муҳокама қилинди

Тадбир давомида Евроосиё транспорт йўлакларини ривожлантиришнинг комплекс режасини амалга ошириш жараёни ҳам кўриб чиқилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Транспорт сиёсати ва Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) халқаро юк ташиш билан боғлиқ вазият Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) транспорт ва инфратузилма бўйича маслаҳат қўмитаси йиғилишида муҳокама қилинди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Унда ЕОИИ мамлакатлари ваколатли органлари, жамоат ташкилотлари, тармоқ уюшмалари вакиллари, экспертлар ҳамда ЕОИИ ҳузурида кузатувчи бўлган Эрон ва Кубадан вакиллар иштирок этди.
Тадбир иштирокчилари халқаро автомобиль юкларини ташийдиган Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан бўлган ҳайдовчиларнинг Россия ҳудудида вақтинча қолиш муддати қисқартирилгани билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилишди.
Йиғилишда ҳозирги вақтда вазиятни ҳал қилиш бўйича тезкор чоралар кўрилаётгани қайд этилди.
Шунингдек, тадбир давомида Евроосиё транспорт йўлакларини ривожлантиришнинг комплекс режасини амалга ошириш жараёни кўриб чиқилди: мақсадли индикаторлар (кўрсаткичлар), Евроосиё транспорт йўлаклари (йўналишлари) паспортлари ва уларга қўйиладиган минимал талаблар лойиҳалари келишиб олинди.
Ушбу ҳужжатлар транспорт соҳасидаги ваколатли органлар раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилади.
Келгусида учинчи мамлакатлар иштирокида амалга оширилиши мумкин бўлган инфратузилма лойиҳаларни шакллантириш режалаштирилган. Бундай шакллантириш алгоритми қўшимча равишда ишлаб чиқилади.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Россияда ЕОИИ мамлакатлари ҳайдовчилари учун бўлиш чекловлари олиб ташланиши мумкин