Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украинада бир гуруҳ араб ёлланмалар йўқ қилинди

Олдинроқ Украинада Польша, Колумбия, АҚШ, Франция ва Европанинг бошқа давлатларидан келган ёлланмалар йўқ қилинган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. Россия ҳарбийлари Украина Қуролли Кучларининг ДХРдаги позицияларига ҳужум чоғида араб давлатларидан келган ёлланма аскарлар гуруҳига зарба берди ва уларнинг кўп қисмини йўқ қилди, қолганларини эса асирга олди. Бу ҳақда РИА Новости “Жануб” қўшинлар гуруҳи жангчиси берган маълумотга таяниб хабар берди.
“Душманнинг навбатдаги позициясига ҳужум қилинди. Жанг давомида уларнинг келиб чиқиши араб экани маълум бўлди. Уларнинг ярмидан кўпи йўқ қилинди, қолган қисми таслим бўлди”, — деди жангчи.
Россия Мудофаа вазирлиги Киев режими хорижлик ёлланма аскарлардан “тўп еми” сифатида фойдаланаётганини ва россиялик ҳарбийлар уларни бутун Украина бўйлаб йўқ қилишда давом этаётганини таъкидлаган.
Пул учун урушга келган ёлланма аскарлар ўзлари ҳам интервьюларида украиналик ҳарбийлар ҳаракатлари етарлича мувофиқлаштирилмаганини ва жангларда омон қолиш имконияти жуда камлигини тан олишган, чунки можаронинг интенсивлиги улар ўрганиб қолган Афғонистон ва Яқин Шарқ билан қиёслаб бўлмайди.
Аввалроқ, Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Ғарб Украинадаги можарода ёлланма аскарларни юбориш орқали ўзини можаро томони мақомида мустаҳкамлаганини таъкидлаган эди.
Сергей Лавров эса айрим давлатлар Украина ҳудудига ёлланма аскарлар ниқоби остида ўз ҳарбий кадрларини юборишига йўл қўйганини билдирган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия Украинада Британия зобитларини йўқ қилди