Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ҳарбийлари Украина Қуролли кучлари ўқув лагерини йўқ қилди

Бундан ташқари, Россия қўшинлари Киев вилоятидаги бошқа нишонларга ҳам зарба берган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. Россия қўшинларининг тунги зарбаси натижасида Украина Қуролли кучларининг Киев вилояти Борисполь шаҳридаги ўқув лагери йўқ қилинди, деб хабар берди РИА Новости Николаев яширин хизмати координатори Сергей Лебедев сўзларига таяниб.

"Борисполда соат 5:18 да аэропорт яқинидаги УҚКнинг 100 кишилик ўқув лагери йўқ қилинди. Ўнга яқин ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган, 17 нафари тез ёрдам машинасида олиб кетилган", - деди у.

Бундан ташқари, Россия қўшинлари Киев вилоятидаги бошқа нишонларга ҳам зарба берган. Хусусан, НАТО мамлакатларидан келган офицерлар билан биргаликда фаолият юритган штаб бункери ва Жуляна аэропорти яқинидаги дрон двигателлари ишлаб чиқарилган цехга ҳам зарбалар берилган.
Украина Қуролли кучлари ҳужумларига жавобан Россия қўшинлари ҳаво, денгиз ва қуруқликдаги юқори аниқликдаги қуроллар, шунингдек, дронлар билан фақат душманнинг ҳарбий объектлари ва корхоналарига зарба бермоқда.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Новопавловка яқинида Россия армияси Украина мудофаа чизиғини ёриб ўтди