“Ўзэкспомарказ”да HoReCa Expo Uzbekistan 2025 халқаро кўргазмаси бошланди. Унда 100 тадан ортиқ компания, 67 нафар халқаро эксперт ва спикерлар иштирок этиб, меҳмонхона ва ресторанлар учун энергия тежовчи экологик ва рақамли технологияларни тақдим этишмоқда.
"Биз 10 йилдан бери Ўзбекистон бозоридамиз. Биз йирик савдо тармоқларида мавжудмиз. Шунингдек, Ўзбекистоннинг нуфузли меҳмонхоналари билан ҳам ҳамкорлик қиламиз. Заводимиз Россияда жойлашган, аммо бир йил олдин бу ерда, Ўзбекистонда ўз заводимизни очдик" , - дейди Россиянинг "Grass" компаниясининг минтақавий директори Анна Гришина.
Кўргазма доирасида гастрономик муҳокамалар ва B2B учрашувлар ташкил этилган.