Ўзбекистон ва ЕОИИ

Мишустин: Россия ЕОИИ, МДҲ, БРИКС ва ШҲТ бозорларига экспортни кенгайтирмоқда

Россия экспорт сиёсатида устувор йўналишни бошқа истиқболли бозорларга, жумладан, ЕОИИ мамлакатларига қаратиб, Осиё, Африка ва Лотин Америкаси давлатлари билан ҳамкорликни кучайтирмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. Россия ташқи савдо ва экспорт сиёсатини қайта йўналтириб, Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ), МДҲ, БРИКС ва ШҲТ каби мамлакатларнинг истиқболли бозорларига чиқишни кенгайтирмоқда.
Бу ҳақда Россия бош вазири Михаил Мишустин "Сделано в России" халқаро экспорт форумининг ялпи мажлисида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

"Сўнгги тўрт йилда ушбу йўналишларда экспорт ҳажми барқарор ошиб бормоқда. Агар 2021 йилда у умумий ҳажмда атиги 44 фоизни ташкил этган бўлса, 2024 йилда 85 фоиздан ошди. Жорий йилда ҳам бу тенденция давом этмоқда", - деди Мишустин.

Бош вазир, шунингдек, Россиянинг Осиё, Африка ва Лотин Америкаси давлатлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорлиги изчил кенгайиб бораётганини таъкидлади.
Аввалроқ глобал чақириқларни енгиб ўтиш учун ЕОИИ ягона транспорт-логистика маконини шакллантираётгани ҳақида хабар берилган эди.
Евроосиё иқтисодий комиссияси энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошевнинг сўзларига кўра, Иттифоқ учта устувор йўналишга эътибор қаратмоқда: товарларнинг тўсиқсиз ҳаракатланишини таъминлаш, транспорт тизимининг самарадорлиги ва ўзаро боғлиқлигини ошириш, транспорт хизматларининг умумий бозорини яратиш.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ мамлакатлари ЯИМ 4,4 фоизга ўсди – Мишустин