Тошкент ва Нижний Новгород вилоятлари ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди

Тошкент ва Нижний Новгород вилоятлари ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади. Янги битим савдо, илмий ва маданий йўналишлардаги алоқаларни ривожлантиради
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Россиянинг Нижний Новгород вилояти ҳукумати ва Тошкент вилояти ҳокимлиги ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар ва ижтимоий соҳаларда ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди. Бу ҳақда Нижний Новгород вилояти губернатори матбуот хизмати хабар берди.
Губернатор Глеб Никитин таъкидлаганидек, ҳозиргача вилоятнинг Ўзбекистон билан тўртта ҳудудий ҳамкорлик шартномаси мавжуд бўлган бўлса, энди бешинчиси ҳам қўшилди.
“Ҳоким Зоир Мирзаев билан учрашув пайтига келиб, тўртта ҳамкорлик шартномаси мавжуд эди. Энди биз Ўзбекистонда бешинчи ҳамкорга эга бўлдик”, — деди губернатор.
Учрашувда ахборот технологиялари ва таълим соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама этилди. Глеб Никитиннинг сўзларига кўра, бу йўналишлар икки ҳудуд учун долзарб ҳисобланади:
“Бизнинг олий ўқув юртларимизда 2000 дан ортиқ ўзбекистонлик талабалар таҳсил олмоқда. Улар Нижний Новгороддаги барча хорижий талабаларнинг 30 фоизини ташкил этади. Бу ҳамкорлигимиз салоҳиятининг яққол мисоли”, — деди у.
Ташкентская и Нижегородская области подписали соглашение о сотрудничестве
Губернаторнинг таъкидлашича, икки ҳудуд ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда. Нижний Новгород делегацияси меҳмонларга вилоятнинг иқтисодий ва илмий салоҳиятини намойиш этди — улар қурилаётган муз аренаси, “NEMARK” IT-кампуси ҳамда тарихий ёдгорлик жойларини кўздан кечиришди.
Жиззах ва Нижний Новгород вилоятлари ҳамкорлиги кенгаймоқда