Ўзбекистонда тиббий радиоизотоплар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади – видео

Лойиҳа шифокорларга аниқ ташхис қўйиш ва самарали даволаш имконини оширишга ёрдам беради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 окт – Sputnik. Бўстонлиқдаги "Amirsoy Resort"да “Ядро энергетикаси ва ядро технологияларининг замонавий муаммолари” XI халқаро конференцияси доирасида сайёр сессия бўлиб ўтди.
Унда Хитой, Россия, Миср, Қозоғистон, каби 16 та давлатдан 200 нафардан ортиқ олимлар иштирок этиб, Ўзбекистонда ядровий тиббиётда қўлланиладиган радиоизотоплар ишлаб чиқариш лойиҳасини кўриб чиқишди.
Ушбу лойиҳа шифокорларга аниқ ташхис қўйиш ва самарали даволаш имконини оширишга ёрдам беради.
Лойиҳа билан батафсил Sputnik лавҳасида танишинг