ТОШКЕНТ, 15 окт – Sputnik. Шанхайда Ўзбекистон инвестициялар ва савдони рағбатлантириш марказининг тантанали очилиши бўлиб ўтди, деб хабар берди "Дунё" ахборот агентлиги.
Тадбирда Шанхай халқаро савдо зонаси ва Тзянсу провинцияси, Савдо-саноат палатаси вакиллари ҳамда 60 дан ортиқ маҳаллий компания раҳбарлари иштирок этди.
В Китае открылся Центр продвижения инвестиций и торговли Узбекистана
© ИА "Дунё"
Марказнинг асосий вазифаси — Ўзбекистоннинг иқтисодий, инвестициявий ва экспорт салоҳияти ҳақида маълумот бериш, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш учун амалий майдон яратишдан иборат.
В Китае открылся Центр продвижения инвестиций и торговли Узбекистана
© ИА "Дунё"
Тадбирда мамлакатимиздаги қишлоқ хўжалиги, саноат, “яшил” энергетика, фармацевтика ва IT соҳаларидаги имкониятлар ҳамда хорижий инвесторлар учун яратилган солиқ ва божхона енгилликлари ҳақида маълумот тақдим этилди
Шунингдек, тадбирда Ўзбекистонда муваффақиятли фаолият юритаётган хитойлик ишбилармонлар ўз тажрибаси ва мамлакатдаги қулай бизнес муҳити ҳақида фикр алмашдилар.
Маросим якунида иштирокчилар истиқболли ҳамкорлик лойиҳаларини муҳокама қилди ва саволларга жавоб олди.