Ўзбекистонда тозалик ойлиги бошланди

Прокуратура ва Миллий гвардия ходимларидан иборат махсус штаблар вилоят, туман ва шаҳарларда қатъий экологик назорат ўрнатилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Ўзбекистонда, президент топшириғига биноан, 15 октябрдан тозалик ва озодалик ойлиги бошланди, деб хабар қилмоқда Экология вазирлиги.
Ойлик давомида барча маҳаллалар, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, кўчалар, аҳоли турар жойлари ҳудудларида тозалаш ишлари амалга оширилади. Волонтёрлар, ёш эко-фаоллар иштирокида турли тозалик акциялари, плоггинглар ташкил этилади.
Барча ташкилотлар раҳбарлари, хусусан, Экология вазирлиги раҳбарияти ушбу тадбирларида шахсий намуна сифатида фаол иштирок этади.
В Узбекистане начался месяц чистоты
Ундан ташқари, Экология вазирлиги, Бош прокуратура, Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар ходимларидан иборат махсус штаблар ташкил қилинмоқда. Бу штаблар томонидан ҳар бир вилоят, туман ва шаҳарларда қатъий экологик назорат ўрнатилади ҳамда жамоатчиликка кундалик маълумот бериб борилади.
Ойлик давомида экологик ҳуқуқбузарликларга қарши доимий рейд тадбирлари амалга оширилади. Вазирлик томонидан республиканинг барча ҳудудларига онлайн кузатув камералари ўрнатилган бўлиб, ушбу камералар назорати янада кучайтирилади.
Вазирлик огоҳлантьиришига кўра, белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддаларига кўра қатъий жавобгарликка сабаб бўлади!
В Узбекистане начался месяц чистоты