Ўзбекистон ва ЕОИИ

Марказий Осиё орқали транзит 70 фоизга ошди — ЕОТБ

Марказий Осиё жойлашуви ва инфратузилма туфайли Евроосиёнинг муҳим транзит хабига айланмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 окт – Sputnik. Евроосиё тараққиёт банки маълумотларига кўра, 2020–2024 йилларда Марказий Осиё орқали транзит юк ҳажми 70 фоизга ошди. Бу барқарор тенденцияга айланган.
Транзит оқимларининг 80 фоизи Қозоғистон ва Ўзбекистон орқали ўтади. Транзит юкларнинг қарийб 60 фоизи темир йўл орқали ташилади. Барча транзитнинг 70 фоиздан ортиғи бир томондан Хитой, иккинчи томондан эса Россия, Туркия, Афғонистон ва Европа давлатлари ўртасидаги йўналишларга тўғри келади.
ЕОТБ Транспорт лойиҳалари обсерваторияси маълумотларига кўра, 2035 йилгача Марказий Осиёда транспорт йўлакларини ривожлантиришга 52 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритилади.

"Марказий Осиёда барқарор иқтисодий ўсиш учун замонавий инфратузилма зарур", — деди ЕОТБ Бошқарув раисининг ўринбосари Евгений Винокуров.

Унинг таъкидлашича, ҳисоб-китобларга кўра, 2035 йилгача минтақада инфратузилмани ривожлантириш учун камида 53 миллиард доллар сармоя талаб этилади. Бу маблағларнинг асосий қисми Шимол–Жануб йўналишидаги транспорт лойиҳаларига, жумладан Транс-Афғон йўлагини ривожлантиришга йўналтирилиши керак. Ушбу йўлак минтақани Кўрфаз ва Жанубий Осиё давлатлари билан боғлаб, савдо учун янги имкониятлар очади.
Транзитнинг ўсиши “юмшоқ” инфратузилмага ҳам бевосита боғлиқ. Марказий Осиёда чегараларни кесиб ўтиш тартибларини соддалаштириш транзит юк оқимларини тезлаштиради, тариф сиёсатини мувофиқлаштириш эса контейнер ташувлари нархини пасайтириш имконини беради.
Ўзбекистон БМТ шафелигида глобал транзит кафолатларини яратишни таклиф қилди