Sputnik мультимедиа матбуот марказида Россия халқ артисти Сергей Безруков иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Гап унинг Ўзбекистонга ташрифи, маданий ташаббуслар ва ижодий режалар ҳақида борди.
Сергей Безруков Тошкентга “Безори. Тазарру” мусиқий-шеърий спектакли билан келди. Унда буюк рус шоири тақдири ҳақида ҳикоя қилади, Есениннинг асарларини ўқиб, унинг шеърларини қўшиқ қилиб ижро этади.
Спектаклда рок садолари ҳам, жўшқин танго ҳам, лирик баллада ҳам янграйди. Мақсад – Кумуш асрнинг ёрқин вакилларидан бири нақадар турли бўлганини кўрсатиш.
Безруковнинг маълум қилишича, Тошкентда Есенин ҳайкалини ўрнатиш бўйича ҳокимият билан музокаралар олиб борилмоқда ва дастлабки қарор қабул қилинган.
Безруков Есенин Тошкент ва Самарқандда бўлганини, у ерларда Шарқ маданиятидан илҳомланиб, “Форс тароналари” туркумини яратганини эслатиб ўтди.
“Есенин ўша Форс билан айнан шу ерда, Тошкентда таъсирланган. У Ўзбекистон маданиятига мафтун бўлиб, Самарқандга ошиқ бўлган”, - деди санъаткор.
Россия халқ артисти санъат ва театр маркази сифатида Тошкентнинг алоҳида ўрнини таъкидлади.
“Бу ерда улкан, бой маданиятнинг вакиллари бор. Миллий театр, рус театри, ВГИК филиали мавжуд. Театр анъаналарини қайта тиклаш муҳим вазифа. Айнан юқори даражали спектакллар билан тез-тез ташриф буюргим келади”, - деди у.
Анжуман якунида Безруков Владимир Висоцкийнинг афсонавий “Кони привередливые" қўшиғини ижро этди.
Батафсил — Sputnik видеосида.