Ўзбекистон ва ЕОИИ

Ўзбекистон ва ЕОИИ эксперт ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича келишувга эришди

Ўзбекистон ва ЕОИИ рақамли бозорларни бошқариш ва илғор амалиётлар алмашиш бўйича қўшма тадбирлар ўтказишга келишиб олдилар
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) Рақобат ва монополияга қарши тартибга солиш бўйича ҳайъати аъзоси Максим Ермолович ҳамда Ўзбекистон Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Халилулло Турахўжаев ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида рақамли платформаларни тартибга солиш соҳасида қўшма маслаҳатлашувлар, форум ва семинарлар ўтказиш, тажриба ва илғор амалиётлар алмашиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро эксперт ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича келишувга эришишди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистон ва ЕОИИ ҳамкорлиги: Арипов қандай ташаббусларни билдирди