ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. Стокгольм шаҳрида Ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев бошчилигида Ўзбекистон делегацияси Швеция ҳукумат аъзолари билан учрашув ўтказди.
Музокаралар чоғида миграция соҳасида Ўзбекистон ва Швеция ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Вазирнинг жорий йилнинг 24-25 июнь кунлари Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи давомида миграция соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида Қўшма декларация имзоланган.
Форсселл Ўзбекистонда қонуний миграцияни рағбатлантиришга қаратилган ислоҳотлар Швеция билан ушбу йўналишда тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш учун кенг имкониятлар яратишини таъкидлади.
Шу муносабат билан Швеция томони миграция ва мобиллик бўйича Ҳукуматлараро битим лойиҳаси юзасидан музокаралар жараёнини якунлашга тайёрлигини билдирди.
Томонлар қонуний миграцияни рағбатлантириш, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, Ўзбекистон миграция хизматлари салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш орқали алоқаларни янада мустаҳкамлашга келишилди.
Делегация Узбекистана провела встречу с членами правительства Швеции
© Пресс-служба МИД
Шунингдек делегация Швеция ташқи савдо ва халқаро ҳамкорлик вазири Бенямин Доуса билан учрашув ўтказди.
Музокаралар чоғида икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларнинг ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Б.Доуса қайд этишича, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда очиқ ташқи сиёсат, жумладан, Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш ва Европа Иттифоқи билан шерикликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар туфайли бугунги кунда Ўзбекистоннинг Швеция учун аҳамияти ортиб бормоқда.