Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида рекорд ўрнатди

Ўзбекистон оғир атлетикачиси Акбар Жўраев Норвегияда ўтган жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди ва рекорд ўрнатди. Руслан Нурудинов эса 2 та бронза медалига эга чиқди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. Норвегияда ўтаётган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчи Акбар Жўраев -110 кг вазнда мутлақ чемпионликка эришди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Даст кўтаришда жаҳон рекорди билан олтин медалга эга чиққан Жўраев силтаб кўтаришда 232 кг ва умумий ҳисобда 428 кг билан мутлақ устунлигини намоён этди.
Руслан Нурудинов эса силтаб кўтаришда 228 ва икки кураш якунига кўра 414 билан 2 та бронза медалига эга чиқди.
Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимида медалларни Спорт вазири ўринбосари, мамлакат Оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шахрилло Махмудов тантанали тарзда топширди.
Ўзбекистон спортчилари III МДҲ ўйинларида тўртинчи ўринни эгаллади