Матбуот маркази

Sputnik матбуот марказида уруш йилларида Ўзбекистон саноати ривожланиши муҳокама этилади

Экспертлар Улуғ Ватан уруши йилларида Ўзбекистон саноатининг ривожланиши ҳақида сўзлаб беришади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида Улуғ Ватан уруши йилларида Ўзбекистон саноатининг ривожланиши муҳокама қилинади.
Тадбир 13 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 15:00 да Тошкент - Москва видеокўприги форматида бўлиб ўтади.
Тошкентда:
Тарих институти ва Ўзбекистон Миллий архиви профессори, тарих фанлари доктори Муҳайё Исоқова;
тарих фанлари номзодлари Дилшод Аберқулов, Василий Костецкий, Ойбек Маҳмудов;
Москвада:
Россия ҳарбий-тарихий жамияти илмий директори, тарих фанлари доктори Михаил Мягков иштирок этади
Журналистлар тадбирга таклиф этилади.
Қуйидаги алоқалар орқали рўйхатдан ўтиш мумкин:
Телефон: +998971907178
Telegram: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери Алишер Акимбоев.