Ўзбекистон ва ЕОИИ

Путин: ЕОИИ эшиклари ҳамиша очиқ

Россия президенти бирлашманинг иш механизми барча иштирокчилар учун манфаатли ва фойдали эканини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ишининг мавжуд механизми бу халқаро бирлашманинг ҳамма иштирокчилари учун нафли ва фойдали. ЕОИИ эшиклари ҳамма учун очиқ. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.

“ЕОИИ эшиклари ҳамиша очиқ. Менинг фикримча, бу фойдали, иқтисодий фойда беради, катта бозорларни очади, кооперация учун яхшироқ шарт-шароитлар яратади”, - деди Путин Душанбедаги МДҲ саммитида.

Россия раҳбарининг сўзларига кўра, ЕОИИда қўлланилаётган воситалар ҳар қандай ҳолатларда ҳам улардан фойдаланиш имконини беради.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистон ва ЕОИИ ҳамкорлиги: Арипов қандай ташаббусларни билдирди