ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. Россия таклифларига Украинанинг муносабат билдиришни истамаслиги Истанбулдаги музокаралар жараёнини тўхтатиб қўйган. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Истанбулдаги музокаралар жараёни ҳозир тўхтаб қолган. У Киев режимининг бр қўйган масалаларга қандайдир жавоб беришни истамаслиги сабаб тўхтаб қолган”, - деди Кремль вакили “Россия 1” телеканалига берган интервьюсида.
Песковнинг таъкидланишича, Украина томони Россия музокарачилари берган ҳужжат лойиҳасига ҳам, Москванинг ишчи гуруҳ ташкил этиш таклифига ҳам жавоб қайтармаяпти.
Эслатамиз, Украина можароси бўйича Истанбулдаги музокаралар уч йиллик танаффусдан кейин Москва ташаббус билан қайта тикланган эди. Жами уч марта учрашув ўтказилди.