ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. Озарбайжонда бўлиб ўтган III МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегацияси жами 119 та медални қўлга киритди.
Мусобақанинг сўнгги кунида ўзбекистонлик спортчилар бадиий гимнастиканинг беш ҳалқа ва беш жуфт булава дастури бўйича жамоавий йўналишда бронза медалига сазовор бўлди.
Ўзбекистон делегацияси мусобақа давомида 25 та олтин, 33 та кумуш ва 61 та бронза, жами 119 та медаль билан умумжамоа ҳисобида Россия, Озарбайжон ва Беларусдан кейин тўртинчи ўринни эгаллади.
🟠Первое место на III Играх стран СНГ заняла Россия, Узбекистан - на четвертом месте
© telegram sputnikuzbekistan
/ Озарбайжоннинг еттита шаҳрида ўтказилган мусобақаларда 13 та мамлакат ва 2400 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди.
Мусобақалар футбол, сузиш, бокс, дзюдо, гимнастика ва спорт кураши каби 21 та спорт тури бўйича ўтказилди.
МДҲ мамлакатлари ўйинлари ҳар икки йилда бир марта ўтказилади. Дастлабки ўйинлар 2021 йилда Қозонда, кейингилари эса 2023 йилда Беларусда бўлиб ўтган.