ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. Фарғона давлат университетида “Инновацион ҳамкорлик: олий ва профессионал таълим масалалари бўйича Ўзбекистон ва Беларусь форуми” мавзусида Иккинчи таълим форумининг ялпи йиғилиши бўлди.
Тадбирда Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Сардор Раджабов, Беларусь таълим вазири ўринбосари Александр Баханович ҳамда икки давлат олий ва касбий таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди.
Форум доирасида ўтказилган икки томонлама учрашувларда амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва таълим сифатини оширишга қаратилган қўшма ташаббуслар муҳокама қилинди.
Форум доирасида 30 тага яқин англашув меморандуми, ҳамкорлик битими ва йўл хариталари имзоланди.
Шунингдек, делегация аъзолари Марғилон шаҳридаги Ҳунармандлар марказига ташриф буюриб, миллий атлас ва адрас тўқиш, гиламчилик, тикувчилик ҳамда заргарлик жараёнлари билан танишишди.