ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. Ўзбекистон ва Беларусь иккинчи таълим форуми доирасида замонавий технологиялар, илмий тадқиқотлар ва ёш мутахассисларнинг салоҳиятини намоён этувчи бир қатор тадбирлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Форум доирасида ташкил этилган “Dron reysing” мусобақаси дрон операторларининг касбий маҳоратини ошириш ҳамда уларнинг замонавий технологиялар соҳасидаги билим ва амалий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилди.
Мусобақа давомида иштирокчилар дронлар орқали тезлик ва аниқлик бўйича беллашдилар, бу эса техник фикрлаш ва идрокни ривожлантириш учун муҳим тажриба бўлди.
Состоялся конкурс "Dron reysing" и выставка инновационных разработок
© Пресс-служба Министерства высшего образования, науки и инноваций
Шу билан бирга, форум доирасида олий ва касбий таълим муассасалари олимлари, тадқиқотчилари ва ихтирочилари ўз илғор ишланмалари ҳамда инновацион маҳсулотларини намойиш этдилар. Бу кўргазма ёшлар учун илмий ғоялар ва рақамли ечимлар олами билан яқиндан танишиш имконини берди.
Мазкур тадбирлар иштирокчиларга янги ғоялар ва инновацион ёндашувларни ўрганиш, тажриба ва билим алмашиш имконини яратиб, ёш мутахассислар ҳамда тадқиқотчиларнинг креатив фикрлашини, илмий ва технологик салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилди.