Матбуот маркази

Анонс: МОда атом энергетикаси ривожланиши истиқболлари муҳокама қилинади

Экспертлар “World Atomic Week” халқаро форумининг асосий якунлари,тадбирлар давомида эришилган келишув ва битимлар ҳақида сўзлаб беришади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Sputnik мультимедиа матбуот марказида “Марказий Осиёда атом энергетикаси ривожланиши истиқболлари” мавзусида Москва-Тошкент-Остона видеокўприги бўлиб ўтади.
Тадбир 9 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 12:00 да бошланади.
Тошкентдаги иштирокчилар:
“Ўзатом” ҳузуридаги АЭС қурилиши дирекцияси директри ўринбосари Отабек Аманов;
“Маъно” тадқиқот ташаббуслари маркази директори Бахтиёр Эргашев.
Москвада:
"Росатом Международная Сеть" бош директорининг маркетинг ва бизнесни ривожлантириш бўйича биринчи ўринбосари Егор Квятковский.
Остонада:
Қозоғистон ядро жамиятининг атом фанлари, энергетикаси ва саноати фахрийлари кенгаши раиси Бауржан Ибраев.
25-25 сентябрь кунлари Москвада Россия атом соҳасининг 80 йиллигига бағишланган “World Atomic Week” халқаро форуми бўлиб ўтди. У атом ва тегишли соҳаларнинг келажагини муҳокама қилиш учун етакчи экспертлар, давлат идоралари, бизнес ва илмий ҳамжамият вакилларини бирлаштирди.
Экспертлар қуйидагилар ҳақида сўзлаб беришади:
“World Atomic Week” халқаро форумининг асосий якунлари;
тадбирлар давомида эришилган келишув ва битимлар;
яқин йилларда атом соҳасини ривожлантириш учун янги лойиҳалар ва ташаббуслар.
Телефон: +998971907178
Telegram: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери Алишер Акимбоев.
Ўзбекистон ва “Росатом” Жиззахда катта АЭС қуриш тўғрисида келишув имзолади