Sputnik мультимедиа матбуот марказида "Катта Евросоиё ҳамкорлиги ва янги дунё қиёфаси" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
“Хориждаги руслар институти” АНТ директори Сергей Пантелеевнинг таъкидлашича, Ўзбекистон, Марказий Осиёнинг юраги сифатида, ўзига хос давлат, алоҳида мамлакат бўлиб, унда бугунги кунда янги кўп қутбли дунё олдида турган барча вазифалар жамланган. Хусусан, у “Шимол-Жануб” халқаро транспорт йўлагини ривожлантиришдаги мамлакатнинг муҳим ролини қайд этди.
“Ўзбекистон иштирокисиз бу лойиҳани амалга оширишнинг имкони йўқ. Асосий умидлар Афғонистонга чиқиш ва Тошкентнинг фаоли иштирокига боғланган. Ишончим комилки, натижа аён бўлади”, - деди у.
А.М. Горчаков номидаги Жамоатчилик дипломатиясини қўллаб-қувватлаш жамғармаси таҳлилчиси, РФА Шарқшунослик институти илмий ходими Дарья Сапринскаянинг фикрича, 2025 йилни инфратузилма лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратиш йили деб аташ мумкин. Кўплаб ташаббуслар, кўпинча тарқоқ, Марказий Осиё мамлакатдари – хусусан, Ўзбекистон ва Қозоғистон –ривожланиш йўлларига прагматик ёндашув нуқтаи назаридан муносабат билдирмоқда.
“Мамлакатлар ўз манфаатларидан келиб чиқиб, ҳақиқий иқтисодий наф олишга имкон берадиган энг фойдали тижорий йўналишларни танламоқда”, - деди Сапринская.
Сергей Пантелеев таъкидлашича, инфратузилма ташаббусларини амалга оширишнинг тарихий амалиётига эга бўлган минтақавий ўйинчилар асосий роль ўйнайди.
Дарья Сапринскаянинг сўзларига кўра, Россия Марказий Осиё мамлакатлари билан муносабатларини уларнинг мустақиллигини ва ўз тараққиёт йўлларини ҳурмат қилиш асосида қуриб бормоқда.
“Кучайиб бораётган рақобатга қарамай, биз сув, энергетика масалаларини ҳал этиш ва инсон капиталини ривожлантириш билан боғлиқ асосий лойиҳаларни амалга оширишга интиламиз", – деди у.
Г.В. Плеханов номидаги РИУ Сиёсий иқтисодиёт ва иқтисодий фанлар тарихи кафедраси мудири Светлана Мудрова университетнинг Тошкентдаги филиалида турли мамлакатлар талабалари ва ёш тадқиқотчиларини бирлаштирувчи халқаро лойиҳа бошланмоқда. Бунга ўхшаш ташаббуслар халқаро ҳамкорликнинг ҳаракатлантирувчи омили бўлади.
Батафсил – Sputnik видеосида.