ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Озарбайжонга етиб борди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Габала халқаро аэропортида Ўзбекистон етакчисини Озарбайжон маданият вазири Одил Каримли, Габала тумани ижро ҳокимияти раҳбари Сабуҳи Абдуллаев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев прибыл в Азербайджан
© Пресс-служба президента Узбекистана
Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон раҳбари 7 октябрь куни Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) саммитининг расмий тадбирларида иштирок этади.
"Минтақавий тинчлик ва хавфсизлик" мавзусида ўтказиладиган йиғилиш кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.