Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни туғилган куни билан табриклади

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон бугун 73 ёшни қаршилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тожикистонлик ҳамкасби Эмомали Раҳмонни туғилган куни билан табриклади. Табрик матнини Тожикистон президенти матбуот хизмати эълон қилди.
“Ишончим комилки, биргаликдаги қатъий саъй-ҳаракатлар билан стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳидаги кўп қиррали ва узоқ муддатли ҳамкорлик жадал ривожланиб, қардош халқларимизнинг умумий фаровонлигига ҳисса қўшишда давом этади”, - дейилади Ўзбекистон раҳбари табригида.
Қайд этилишича, бўлажак олий даражадаги очиқ ва самарали учрашувлар, муҳим келишувлар ва аниқ лойиҳалар сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида жадал ривожланаётган кенг қамровли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка янги туртки беради.
Мирзиёев Раҳмонга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, масъулиятли давлат фаолиятида янги муваффақиятлар, Тожикистоннинг қардош халқига эса тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик тилаган.
5 октябрь куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 73 ёшни қарши олди.
Мирзиёев Раҳмонга Мустақиллик куни муносабати билан табрик йўллади