ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Жанубий Африка Республикасида (ЖАР) Ўзбекистоннинг тарихдаги биринчи элчиси фаолиятини бошлади. Ушбу лавозимга Ашраф Хўжаев тайинланди. Бу ҳақда ЖАР президенти X ижтимоий тармоғида маълум қилди.
“Президент Жаноби Олийлари Сирил Рамафоса Преториядаги Сефако Макгатҳо Президент меҳмонхонасида бўлиб ўтган ишонч ёрлиқларини топшириш маросимида Ўзбекистон Республикаси миссияси раҳбари, доктор Ашраф Ходжаевдан ишонч ёрлиғини қабул қилди”, — деб ёзган Рамафоса.
Шу билан икки давлат ўртасидаги дипломатик алоқаларда янги босқич бошланди.
Бундан аввал Ашраф Хўжаев Ўзбекистоннинг Қатардаги элчиси лавозимида фаолият юритган.