Сув танқислигини енгиллатиш: Ўзбекистон “Valmont” билан сув тежовчи ечимларни жорий этади

Алишер Шукуров “Valmont Irrigation” делегацияси билан учрашиб, сув тежовчи ва механизациялашган технологияларни жорий этиш масалаларини муҳокама қилди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров сув тежовчи, механизациялашган технологияларни жорий этиш бўйича дунёда етакчи ҳисобланган “Valmont Irrigation” компаниясининг МДҲ ва Туркия бўйича тижорат директори Сергей Стефанов раҳбарлигидаги делегация вакиллари билан учрашди.
️Мулоқот марказида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, замонавий сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш масалалари бўлди. Бугун дунё қишлоқ хўжалиги олдида турган энг катта масалалардан бири – сув танқислиги. Ўзбекистон учун эса бу масала янада долзарб: сув қишлоқ хўжалигининг нафақат ҳосилдорлиги, балки ҳосил тақдирини ҳам белгилайди.
Заместитель министра сельского хозяйства встретился с представителями Walmont Irrigation
️“Valmont” вакиллари ўз таклифларини тақдим этди. Уларнинг айтишича, смарт бошқарув тизимлари, ақлли техникалар ёрдамида эндиликда фермер даланинг бошидан туриб эмас, исталган нуқтадан туриб суғоришни назорат қилиши мумкин. Бу эса ҳосилни кўпайтириш, ресурсларни тежаш ва меҳнат унумдорлигини оширишда муҳим омил бўлади.
Суҳбат якунида томонлар келгусида ҳамкорликни янада ривожлантириш, аниқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича келишиб олишди.
Сув сўжалигида 2027-2050 йилларга мўлжалланган стратегия ишлаб чиқилади