Жаҳон банки Ўзбекистон ер ости сувлари стратегиясини молиялаштириши мумкин

Ф.Хамидова Жаҳон банки делегацияси билан учрашувида 2025–2050 йилларга мўлжалланган ер ости сувларини бошқариш стратегияси ва Жаҳон банки томонидан молиялаштириш масалалари кўриб чиқилди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Жаҳон банки Ўзбекистон ер ости сувлари стратегиясини молиялаштириши мумкин.
Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари Феруза Ҳамидова, вазирликнинг маъсул ходимлари ҳамда Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақасида сув ресурслари бўйича амалиёти менежери Уинстон Ю бошчилигидаги делегация вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Жаҳон банки вакиллари билан ер ости сувларидан оқилона фойдаланиш ва уларни бошқариш мавзуси муҳокама қилинди. Бу соҳада Хитой, Ҳиндистон, Бразилия ва Туркия каби мамлакатларнинг тажрибалари ҳақида маълумот берилди.
Замминистра горнодобывающей промышленности и геологии Ф.Хамидова встретилась с делегацией ВБ
Жаҳон банки вакиллари Ўзбекистонда ер ости сувларидан фойдаланишни назорат қилиш ва тежаш технологияларини жорий қилиш, шунингдек, 2025 – 2050 йилларга мўлжалланган ер ости сувларини бошқариш ва муҳофаза қилиш бўйича Стратегия ишлаб чиқиш лойиҳасини амалга оширишга тайёрлигини билдирди.
Шунингдек, мазкур лойиҳаларни Жаҳон банки томонидан молиялаштирилиши ҳамда грант маблағларининг ажратилиши юзасидан томонлар ўртасида фикр алмашилди.
Ерости сувини ҳисоблагичсиз олиш тақиқланди: фақат фуқароларга 5 метр кубгача рухсат бор